Машҳур фолбин бир шаҳарга меҳмон бўлиб келибди. Йўлни билмай турса, ёнидан бир киши ўтиб қолибди. Шунда фолбин:— Ҳой оғайни, йўлни билмай турибман, айтиб бера олмайсизми? – деса, ҳалиги киши йўлни кўрсатиб юборибди.Шунда фолбин:— Яхшилигингизга мен ҳам яхшилик билан жавоб қайтармоқчиман. Мен фалон юртнинг машҳур фолбиниман. Келинг, сизга ҳам бир фол очиб келажагингизни аниқ айтиб берай, - дебди.Шунда ҳалиги киши жавоб берибди:— Ўзини йўлини билмаган одам, мени келажагимни қаердан билардингиз!? (© https://latifa.uz/show/12744)